Линклар

Бугун Евро-2012 чемпионатининг биринчи ярим финал ўйини бўлиб ўтади.

Донецкнинг Донбасс Арена стадионида ўтадиган ярим финал учрашувида Португалия ва Испания терма жамоалари учрашади.

Тошкент вақти билан 23:45 да бошланадиган ўйинга чипталар сотилиб бўлгани айтилмоқда.

Чемпионат ташкилотчиларига кўра, бугунги кунгача Евро-2012 ўйинларига 1,27 миллион томошабин кирди. Бу эса рекорд кўрсаткичдир.

Германия ва Италия ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашуви эса 28 июн куни Варшава шаҳрида бўлиб ўтади.

Украина ва Полшада ўтаётган Евро-2012 чемпионати 1 июл куни Киевда ўтадиган финал ўйини билан якунланади.
XS
SM
MD
LG