Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:59

Ўзбекистонда журналистлар куни нишонланди


Ўзбекистонда мустақил журналистларга бўлаëтган тазйиқлар давомли норозиликка сабаб бўлиб келмоқда.
Ўзбекистонда мустақил журналистларга бўлаëтган тазйиқлар давомли норозиликка сабаб бўлиб келмоқда.

27 июн Ўзбекистонда расман Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни деб эълон қилинган. Ўзбекистон президенти 1993 йил 24 июн куни имзолаган фармонга мувофиқ¸ ҳар йили шу куни журналистлар ўз касб байрамини нишонлайди.

1906 йилнинг 27 июн куни ўзбек тилидаги илк газета – “Тараққий”нинг биринчи сони эълон қилинган ва айни шу тарихий сана мустақилликдан кейин ўзбекистонлик журналистлар байрами куни қилиб белгиланган.

Ўзбекистон расмий нашрларига кўра¸ кейинги 10 йил ичида мамлакатдаги босма оммавий ахборот воситалари сони 1¸5 бараварга¸ электрон матбуот воситалари сони эса¸ 7 бараварга кўпайган.

Республика Журналистлар уюшмасининг билдиришича¸ бугунги кунда Ўзбекистонда жами 1250 та оммавий ахборот воситаси расман фаолият юрғизмоқда.

Айни пайтда¸ давлат нашрлари¸ Ўзбекистонда журналист кадрлар етиштиштиришга алоҳида эътибор қаратилаëтгани¸ мамлакатда мустақил оммавий ахборот воситалари сони ҳам тезликда ошиб бораëтганини иддао қилмоқдалар.

Расмий баëнотга кўра¸ бугун Ўзбекистонда ишлаëтган телеканалларнинг 53 фоизи¸ радиоканаллларнинг эса¸ 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситаси сифатида қайдга олинган.

Бундай расмий баҳога қарама-қарши тарзда¸ матбуот эркинлиги вазиятини кузатувчи халқаро гуруҳлар¸ Ўзбекистонни матбуот эркинлиги энг кўп бўғилаëтган давлатлар рўйхатига киритиб келмоқда.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси¸ Чегара билмас мухбирлар¸ Озодлик уйи каби ташкилотларнинг матбуот эркинлигига оид йиллик ҳисоботларида Ўзбекистон йиллардан бери “ëмонларнинг ëмони” қаторига қўйилмоқда¸ айни пайтда Тошкент режими дунëдадаги Интернет душманлари рўйхатида қолмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг мамлакатда фаолият юритиб келган мустақил оммавий ахборот воситаларини тақиқлаб¸ мустақил журналистларни ҳайдаб чиқаргани йиллардан бери норозиликларга сабаб бўлиб келмоқда.

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир низом ва тартибга мувофиқ¸ мамлакатда расман аккредитациядан ўтмаган ахборот воситаси ëхуд алоҳида журналистнинг ишлаши тақиқланган ва бундай рухсатсиз ишлаëтганларга жиноий жавобгарлик белгиланган.

Халқаро ҳисоботларда¸ ҳозирда Ўзбекистон қамоқларида ўндан ошиқ журналистнинг ўз касбий фаолияти учун жазо муддатини ўтаëтгани айтилади.
XS
SM
MD
LG