Линклар

АҚШ Энергетика вазири ўринбосари Даниэл Понеман ва давлатга қарашли “Росатом” агентлиги раҳбари Сергей Кириенко икки давлат ўртасида ядровий реакторлар яратишга оид ҳамкорликни кучайтириш борасида фикр алмашди.

Иккала ҳукумат расмийлари айни пайтда ядровий материалларнинг нотўғри шахс ва гуруҳлар қўлига тушишини олдини олишга қаратилган қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттиришга аҳд қилдилар.

Москва ва Вашингтон собиқ СССР даврида постсовет ҳудуди¸ ҳамда АҚШ томонидан бошқа давлатларда қурилган ядровий реакторларда ишлатилган ëнилғини қайтариб олиш жараëнини давом эттирмоқда. Бу лойиҳа тўйинтирилган ураннинг жанггари давлат ва гуруҳлар қўлига тушиш эҳтимолини камайтириш мақсадида ишга туширилган.

Кириенконинг айтишича¸ Украина реакторларидан тўйинтирилган уранлик ëнилғи тўлиғича олиб чиқилган¸ эндиликда Ўзбекистон ва Въетнамдаги реакторларидан ҳам ядровий ëнилғини олиб чиқиш режаланмоқда.
XS
SM
MD
LG