Линклар

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари рўйхатга олинмаган Олға мухолифат партияси раҳбари Владимир Козлов ва мухолифат фаоли Серик Сапарғалига янги айблов эълон қилди.

Унга кўра¸ иккала мухолифатчи оммавий ахборот воситаларидан Қозоғистондаги конституцион тузумни ағдариш мақсадида фойдаланганлик ва жиноий гуруҳ тузганликда айбланмоқда.

Агар суд уларни бу жиноятларда айбдор деб топса¸ иккала мухолифатчига 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Козлов ва Сапарғали жорий йил январида Жанаўзенга борган маҳал қамоққа олинган ва ижтимоий нафрат қўзғашда айбланаëтган эди.

Жанаўзенда ўз ҳақларини талаб қилиб намойишга чиққанларга хавфсизлик кучлари ўт очгани оқибатида 16 одам нобуд бўлган эди.

Мухолифатчилар¸ ўзларига қўйилаëтган айбларнинг сиëсий характерда экани ва уйдирма жиноятда айблаш орқали Остона режими Назарбоевни танқид қилиб келаëтганлар овозини ўчиришга уринаëтганини айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG