Линклар

Ички бозорда пахта сотувчилар ютқазади


“Ўзбекпахтасаноат” давлат ширкати мулозимига кўра, етиштирилган пахта толасининг 5 фоизигина ички бозорга сотилади.

“Ўзбекпахтасаноат” давлат ширкати мулозимига кўра, етиштирилган пахта толасининг 5 фоизигина ички бозорга сотилади.

Ўзбекистон молия вазирлигининг буйруғига кўра, “Ўзбекпахтасаноат” ҳиссадорлар жамияти сотаëтган тола устига 20 фоизлик қўшимча қиймат солиғи юкланди.

Пахта толаси мамлакат ичкарисида сотилганида қўшимча қиймат солиғи олинадиган бўлди.

Ўзбекистон молия вазирлигининг буйруғига кўра, “Ўзбекпахтасаноат” ҳиссадорлар жамияти сотаëтган тола устига 20 фоизлик қўшимча қиймат солиғи юкланди.

Қўшимча қиймат солиғидан ҳосил бўлган маблағнинг 50 фоизи пахта етиштирувчи ҳўжаликларнинг бюджетдан қарзларини тўлаш учун ишлатилиши ҳужжатда айтилади.

Ҳужжатга кўра, қолган 50 фоизи “Ўзбекпахтасаноат” уюшмасининг бюджет қарзларини қоплаш учун ишлатилади.

“Ўзбекпахтасаноат” ташкилоти етакчи мутаҳассиси Фазлиддин Ражабовнинг Озодликка айтишича, бунда тола сотувчи ютқазади, ички истеъмолчи ютади.

- Қўшимча қиймат солиғи жорий бўлганидан кейин вазият жиддий ўзгармади. Олдин ички бозорга сотилаëтган тола учун 15 фоиз имтиëзли чегирма бор эди. Ана шу чегирма йўқ қилинди. Нарх ички бозорга нисбатан ҳудди ташқи бозордагидай бўлди. Лекин биз тола сотувчилар 20 фоиз НДС тўлаяпмиз, дейди суҳбатдошимиз.

Фазлиддин Ражабовга кўра, умумий ҳаридорнинг ўта оз қисмини ташкил этган ички истеъмолчи толани 20 фоиз арзон сотиб олиш амалиëти бошқа ҳуқуқий мезонда давом этмоқда.

Ëпиқ ички бозор

Ўзбекистонда пахтадан газлама тўқиш билан шуғулланадиган Хоразм вилояти Гурлан туманиадги текстил комбинати мутахассисига кўра, (суҳбатдошнинг исми ҳавфсизлик мақсадида сир тутилмоқда) Ўзбекистон ичкарисида тола сотиб олиш ўта мушкуллаштирилган жараëн.

- Бир ширкат ўз ташаббуси билан “Ўзбекпахтасаноат” ширкатидан тола сотиб ололмайди. Тола сотиб олиш ҳуқуқи Ўзбекистондаги учта ширкат тарафидан монополия қилинган. Истисно тарзида кўзи ожизларга оид шолча тўқиш ширкатига озроқ тола сотиб олишга изн берилган.

Суҳбатдан аëн бўлишича, Ўзбекистондаги ички истеъмолчининг кўпаймаëтгани монополия омили билан боғлиқ.

Ўзбекистонда етиштирилган пахта толасининг кўп қисми хорижга сотилаëтгани ташқи бозор монополиясини қўлга киритган гуруҳлар манфаатида экани айтилади.

"Ўзбекпахтасаноат" вакили ҳам ўз толанинг фақат 5 фоизи ички бозорда сотилаëтганини айтди.

- Ички бозорда талаб кам, ташқаридан талаб кўп. Масалан, бизда 95 фоиз экспортга кетса, таҳминан 5 фоиз Ўзбекистон ичкарисига кетади.

Расмий рақамларда Ўзбекистонда етиштирилган пахтанинг 30 фоизига яқини мамлакатда қайта ишланиши айтилади.

Иқтисодчи Дмитрий Поваровга кўра, бу режавий рақам.

- Ўзбекистондаги корхоналар шунча пахтани қайта ишлай олади деган режавий рақам бу. 30 фоиз эмас, балки 20 фоиз. Аммо кўпгина корхоналарнинг банкрот бўлгани ҳисобга олинса, бу рақам яна озайиши мумкин.

Дмитрий Поваров "Ўзбекпахтасаноат" уюшмаси мулозимининг фақат 5 фоиз тола ички бозорда сотиляпти деган гапини қувватлайди:

- Улар ичкаридаги уч ширкатгагина тола сотишга ҳуқуқли. Шу маънода бу рақам тўғри. Вазирлар маҳкамаси изни билан бошқалар ҳам пахта сотиши эҳтимолига ишонсак, 20 фоиз пахта Ўзбекистонда қайта ишланмоқда.

Банкрот қилинган тўқимачилик ширкатлари

Совет даврида Ўзбекистонда етиштирилган толанинг аксарияти Россиядаги тўқимачилик саноати эҳтиëжи учун олиб кетилар эди.

Мустақилликка эришилганидан сўнг ўз пахтамизни ўзимиз қайта ишлаймиз деган шиор ўртага ташланди.

Наманганда 55 гектар майдонга ястанган, 5 мингдан зиëд кишини иш билан таъминланган "Намангантекстил" комбинати Наманган вилоят хўжалик суди тарафидан ўтган йили банкрот деб топилди.

Тошкент тўқимачилик институти доцентининг исми айтилмаслиги шарти билан билдиришича, комбинат сунъий равишда синишга олиб келинган.

Комбинатнинг синиши пахта толасини ташқарига сотилишидан манфаатдор гуруҳлар истагидаги иш бўлди, дейди тўқимачилик мутахассиси.

2010 йил 15 декабрда қабул қилинган “2011–2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорда мамлакатда пахта толасини қайта ишлаш суръатини ошириш ҳақида гап боради.

Бу қарордан кейин, енгилсаноат тармоғида Қўқон текстил комбинати негизида, Тошкент вилоятидаги “Осборн текстил” хорижий корхонасида шунингдек, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида янги ишлаб чиқариш цехлари ва корхоналарини ташкил этиш режаланди.

Бундан ташқари, Наманган вилоятидаги “Хайнтекс”, Тошкент шаҳридаги “ТашРостекстил”, Андижон вилоятидаги “Чувама”, Тошкент вилоятидаги “Koray Tekstil”, Сирдарё вилоятидаги “Мили Гулистон Текстил”, Хоразм вилоятидаги “Тошкент Жиласун текстил” каби газлама тўқиш корхоналари очилиши лозим эди.

Аммо қарордан кейинги ўтган 2 йил давомида ички бозорда тола сотилиши ошмагани кузатилди.

Туркларга оид ип-газлама ширкатлари ëпилди. Толани қайта ишлаш режасида бўлган бошқа ширкатлар эса очилмасдан юлдузи сўнгани кузатилди.

Ўэбекистондаги банкрот қилинган ширкатлар бозорни тарк қилаëтган пайтда¸Ҳиндистоннинг “Spentex Industries Ltd.” ширкати Ўзбекистон суди томонидан банкрот деб эълон қилингач, ҳинд сармоядори Ўзбекистон ҳукуматидан 100 миллион АҚШ доллари миқдорида товон талаб қилмоқда.
“Ўзбекпахтасаноат” ташкилоти етакчи мутаҳассиси Фазлиддин Ражабов билан суҳбатни мана бу ерда тинглай оласиз.

XS
SM
MD
LG