Линклар

Покистон Олий суди мамлакат янги Бош вазири Ража Парвез Ашрафга президент Осиф Али Зардорийга қарши жиноий ишни қайта очишни сўраб Швейцария тизимларига расман мурожаат қилиш учун икки ҳафталик муҳлат берди.

Собиқ Бош вазир Беназир Бҳуттонинг турмуш ўртоғи бўлган Зардорий кенг кўламли коррупцияда айбланган¸ бироқ ҳокимиятга келгач¸ унга қарши очилган жиноий иш тўхтатилган эди.

Покистон Халқ партиясининг собиқ бош котиби Ража Парвез Ашрафнинг бу талабга қандай жавоб бериши номаълум.

Олий суднинг айни талабини рад қилган аввалги Бош вазир Юсуф Ризо Ғилоний суд ҳукми билан ваколатларидан маҳрум этилган эди.

Президент мансуб ҳукмрон партия¸ ҳокимиятда қолар экан¸ Зардорийнинг жиноий жавобгарликдан дахлсиз эканини таъкидлаб келмоқда.

Айни пайтда¸ Покистон Олий суди талабини бажармаслик ҳам қонунга кўра жавобгарликка тортиладиган ҳаракатдир.
XS
SM
MD
LG