Линклар

Сурияда уруш кескинлашмоқда


Ал-Ихбария телеканалига уюштирилган ҳужум.

Ал-Ихбария телеканалига уюштирилган ҳужум.

Сурия ҳукумат кучлари ва қуролли исëнчилар ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.

Кейинги хабарларга кўра¸ Дамашқдан 20 километр жанубда жойлашган Дроша шаҳридаги ҳукуматга тарафдор Aл-Ихбария телеканалига бугун тонгда исëнчилар уюштирган ҳужум оқибатида¸ камида 7 одам ўлдирилган.

Айтилишича¸ ўлганларнинг учтаси хусусий телеканал журналисти¸ қолган тўрттаси эса қўриқчилардир.

Айни пайтда¸ бугун Женевада БМТ ИНсон ҳуқуқлари кенгашида Суриядаги вазият муҳокама этилди.

Инсон ҳақлари бўйича БМТ олий комиссари Нави Пиллай Сурияда инсон ҳақларининг топталиши ниҳоятда хатарли кўлам касб эканидан бонг урди:

- Биз Суриядаги зўравонликларнинг кучайиб кетганига оид сўнгги хабарлардан чуқур ташвишдамиз. Ҳукумат кучлари ва унга қарши қуролли гуруҳ ўртасидаги отишма чизиқларида тинч аҳоли вакиллари қамалда қолган. БМТ кузатувчилар миссияси ходимлари ҳаëти ҳам жиддий таҳлика остидадир¸ деди Женевадаги йиғинда Пиллай.

Ҳукумат йиғинида Сурия президенти мамлакатдаги вазиятни тўлақонли уруш дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG