Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:37

"Гулноранинг тўйлари" хайриями ёки пиар?


Хабарларга қараганда, Гулнора Каримова тўй қилиб берган келин-куёвларнинг баъзилари қайтадан элга тўй қилиб бермоқда.
Хабарларга қараганда, Гулнора Каримова тўй қилиб берган келин-куёвларнинг баъзилари қайтадан элга тўй қилиб бермоқда.

Бу мавзуда Баҳс майдонида тортишган оддий тингловчи Гулнора Каримовага қарашли "Фонд форум" жамғармаси уюштираётган хайрия никоҳ ва суннат тўйлари тадбиркорларга солинаётган мажбурий солиқлар ҳисобидан қилинмоқда деган иддаода турса, унинг оппоненти - маҳаллий ҳокимият вакили бу кўнгилли тарзда берилаётган хайрия пуллари асосида амалга оширилаётганидан баҳс қилди.

Гулнора Каримовага қарашли “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси шу пайтгача Қорақалпоғистон Республикасида, Навоий, Андижон, Бухоро, Самарқанд вилоятларида 544 та никоҳ ва 683та суннат тўйи ўтказди.

Гулнора Каримова фонди ҳомийлик қилаётгани айтилган бу тўйларнинг асосий юки маҳаллий корхоналар ва хусусий тадбиркорлар зиммасига тушмоқда.

Келин-куёвлар, суннат бўладиган болалар кийимлари, тўй дастурхони харажатларининг ҳаммасини маҳаллий ҳокимият жалб қилган тадбиркорлар кўтаряпти. Гўзаллик салонлари келинларни пардозлаб беряпти. Яъни ташкилотчи Гулнора Каримова, харажатлар эса тадбиркорлар зиммасида.

Ўзбекча айтганда асосий харажатларни тадбиркорлар қоплаяпти, улоқ эса Гулнорада кетмоқда.

Бугунги Баҳс майдони иштирокчилари ана шу мавзуда баҳслашади. Бу тўйлар хайриями ёки Гулнора Каримова пиарими, яъни унинг обрўсини ошириш учун қилинаётган ҳаракатлар?

Самарқанд вилоятидаги маҳалла фаолларидан бири Дилфуза Эшмуродова ана шундай хайрия тўйларининг ташкилотчиларидан бири. Унинг фикрича, бу жуда хайрли акция бўлган ва шу сабаб ўнлаб ёшлар уйланди ва болалар суннат қилинди. Умида бу учун Гулнора Каримова фондига раҳмат айтиш керак, дейди.

Гулноранинг оппоненти бухоролик тингловчи Иброҳим эса бошқача фикрда. Иброҳимга кўра, Гулнора Каримова бу тўйларни обрўсини ошириш, ўзини Ўзбекистон халқига мурувватли қилиб кўрсатиш учун ташкил қилмоқда.

Дилфуза Эшмуродова: Бу акцияни назорат қилган, уни бажарган биринчи ўринда Гулнора Каримова туряпти. Агар шу акция ташкил қилинмаса эди шу тўйлар бўлмасди, шунча ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар ҳам балки шу тўйларни кўрмай кетарди. Бу акция учун Гулнора Каримовага катта раҳмат айтиш керак...

Иброҳим: Аввало, Оллоҳ ҳеч бир нарсани жуфтсиз яратмаган, агар Гулнора шу акцияни ўтказмаган тақдирда ҳам ўша турмуш қилдирганлар ҳам турмуш қиларди, болалар суннат бўларди. Агар Гулнора ана шу мингта никоҳ ва мингта суннат тўйини тадбиркорлар зиммасига ташламасдан ўзини чўнтагидан қилиб берганда эди, буни савоб иш деса бўларди. Бунда мен савоб кўрмаяпман, савоб қиладиган одам хайрияни ўзини чўнтагидан ўз хоҳиши билан чиқариши керак. Ана бу савоб бўларди...

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

"Гулнорани тўйлари" хайриями ёки пиар?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:54 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG