Линклар

Ўзбек фоҳишалари тиқилиб ётибди

  • Садриддин Ашур

Кейинги бир ой ичида дунёнинг бир неча давлатида ўзбек фоҳишаларини ўз ичига олувчи гуруҳлар фош этилди.

Кейинги бир ой ичида дунёнинг бир неча давлатида ўзбек фоҳишаларини ўз ичига олувчи гуруҳлар фош этилди.

"Бирлашган Араб Амирликларида ўзбекистонлик фоҳишалар кўпайиб кетди", "Гулнора Каримованинг тўйлари - савоб" - "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган муштарийларимиз Озодлик ёритаётган воқеаларга муносабат билдирди.

“Бокиралик нархи 5000 доллар”

дейди Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубайда ўзбекистонлик фоҳишалар билан гаплашган тингловчи.

- Ўзбек фоҳишалари тиқилиб ëтибди. Бу ҳаммаси тўппа тўғри гап. Ўша қизнин айтаëтгани ҳам тўғри. Ўзбекистонда аëлларни, тем более чиройли аëлларнинг ҳеч қайсинисини 36 ëшгача у ëққа чиқариш нимаси йўқ. 1989-1990 йил Дубайга борган вақтимдан бошлаб Дубайда бўлаëтган аҳволнинг ҳамамсини биламан. Дубайда заказлар бўйича, энди русча гапираманми йўқми, у ëқда масалан ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.


“Ёшларга имкон ва иш беринг”

дейди Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган коллеж битирувчиси 20 ёшли Пўлатжон.

- Чироқчи туман Кўкдара жамоа ширкат хўжалигига қарайдида бизнинг 111-мактаб. Умуман нол даражадада.

Озодлик: Нимаси нол даражада?

- Шароит йўқда.

Озодлик: Коллежда ўқидингизми?

- Ҳа, ўқиганман. Иш йўқку коллежда ўқиган билан. Биласизку.

Озодлик: Коллежда қайси соҳани тугатдингиз?

- Педагогика.

Озодлик: Ҳозир ишлаяпсизми?

- Ҳозир бекор ëтибмиз, нима қиламиз. Иш йўқ. Просто мардикорчилик қилиб юрибмиз. Юрамиз Россия, бошқа деб.

Озодлик: Коллежни тугатганларнинг ҳаммаси бекорчи бўлмаса керак. Ишини топиб кетаëтганлар бордир.

- Пули бори ҳаракат қилаяпти, пули йўғи, юрибмиз, иш йўқда энди.

Озодлик: Бизга телефон қилишдан мақсадингиз нима эди?

- Шу гапимизни эшитадиган бормикан, нима дейди энди, ўзингиз ишонмайсизда шароитнинг йўқлигига. Нол даражадада.

Озодлик: Мана сиз ëш экансиз. Ҳозир Ўзбекистонда ëшларга жуда катта аҳамият берилаяпти деб айтилади. Нима талаб қилардингиз ҳукуматдан?

- Ўзимгаку талаб бўлсин демайман, ëш авлодга энди иш ўринлари бўлиши керак. Ўзимизда йўқ масалан. Кўпи юрибди дипломи бўлса ҳам. Кўп шароитлар йўқда. Уч сменда ўқийдида. Болалар кўп. Қишнинг кунлари томчи томиб ëтади, дейди қашқадарëлик Пўлатжон.

“Гулноранинг тўйлари тадбиркорлар зиммасига тушяпти”

дейди Тўрткўл туманидан қўнғироқ қилган ва шундай тўйлардан бирида иштирок этган тўрткўллик тингловчи:

- Гулнора Каримова тўйни ўтказиши ҳақида бухоролик Иброҳим ака жуда тўғри гапни айтдида. Бугунги кунда Гулнора Каримова тўйини ўтказаяпти. Бу фақат тадбиркорларннинг зиммасига тушаяптида. Ўзининг чўнтагидан ўтказса, ўшанда яхши, савоб иш бўларди. Ўзим ҳам бу тўйда қатнашганман. Кўрганман қанақа бўлишини.

Озодлик: Қатнашган бўлсангиз, айтиб беринг. Қанақа бўлган? Келин тўймиди ëки суннат тўйими?

- Келин тўйда қатнашганман. Мана бизда еттита келин тўй, еттита суннат тўй ўтказилдида. Тадбиркорларнинг зиммасига тушаяптида. Ўзининг чўнтагидан нима қилиб ўтказса, савоб иш шу бўлади демоқчиман.

Озодлик: Тадбиркорларга мажбуран юкланаяптими шу нарса?

- Ҳа. Қилсанг ҳам қиласан, қилмасанг ҳам қиласан деб мажбурий нима қилаяптида. Телевизор олиб бераяпти, велосипед олиб бераяпти, ҳаммаси тадбиркорларнинг зиммасида, деди тўрткўллик суҳбатдош.

“Гулнора савоб иш қиляпти”

дейди Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан қўнғироқ қилган Раҳмонқул бобо.

- Мен кечаси баҳсга қулоқ солдим. Шунга муносабат билдиришга хоҳишим бор эди. Бухоролик Иброҳимжонга айтмоқчиманки, яхши ишни ҳар ким қилолмайди. Камбағалларга, фақирларга бир нарса улашишни пайғамбар буюрган. Шунинг учун Гулнора Каримова якхши иш қилди. Шу ишларни ташкил қилган бўлса, унга минг раҳмат. Отасига ҳам раҳмат, онасига ҳам раҳмат. Мана Алишер Навоийга қулўоқ солайлик.

Кимки бир кўнгли синиқнинг хотирин шод айлагай,
Ончи борким, Каъба вайрон булса обод айлагай.

Умар Ҳайëм айтадилар:

Кимки бир фақирнинг кўнглини қила олса шод,
Яхшидир ер юзин қилгандан обод.

Шунга қараганда Гулнора Каримова мингталаб фақирларнинг кўнглини олаяпти. Лекин бу ишларнинг тагига етмасдан киссасидан бермадику. Иброҳимжон вақти бўлса мен билан баҳс қилсин. Мен баҳс қиламан у билан, дейди косонлик Раҳмонқул бобо.

********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG