Линклар

АҚШ генерали Исломобод билан музокара ўтказмоқда


АҚШ генерали Жон Аллен.

АҚШ генерали Жон Аллен.

Афғонистондаги НАТО қўшинлари бош қўмондони¸ АҚШ генерали Жон Аллен бугун Исломобод раҳбарлари билан Покистон орқали ўтувчи таъминот тармоғини қайта очиш масаласини муҳокама қилди.

Ҳозирча Жанубий таъминот тармоғини қайта очиш юзасидан бирор келишувга эришилганига оид маълумот йўқ.

АҚШ ва НАТО расмийларининг Покистон ҳукумати билан айни мавзудаги аввалги музокаралари натижасиз тугаган эди.

НАТО ҳаво ҳужумлари оқибатида Покистон армиясининг 24 аскари ўлганига норозилик тариқасида Исломобод транзит йўлини ëпиб қўйган эди.

Хабарларда қайд этилишича¸ генерал Аллен Покистондаги музокараларда шунингдек¸ Покистон ҳудудида ўринлашган Ҳаққоний жанггарилар тармоғининг Афғонистонга хуружлари кўпайиб бораëтгани масаласини ҳам тилга олади.
XS
SM
MD
LG