Линклар

logo-print

Сизнингча, технологиялар тараққиётининг келажакда Ўзбекистон жамияти, давлатига таъсири, оқибатлари қандай бўлиши мумкин?





“Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.






Apple, Nokia, Samsung, Siemens, HTC, Blackberry, Motorola каби ширкатлар бутун дунёни инсоннинг битта кафтига жойлаб берди.

Бугун ишлатиб юрганимиз қўл телефонлари орқали бу номлар кўпчилигимиз учун таниш. Бир-бири билан СМС ёзишадиган ёшлар iPhone ёки HTC телефонлари қадрига етади, албатта. Бу ширкатлар смартфон бозоридаги етакчилик учун рақобатга киришиши натижасида мобил телефон аппаратлари кундан-кунга мукаммаллашиб бормоқда.

Бундай сўнгги авлод мобил телефонлари фойдаланувчиларга кенг имкониятларни яратмоқда. Масалан, Интернет фойдаланувчилари учун ҳукуматлар назорат қила олмайдиган алоқа каналлари бундай имкониятлардан биридир. Экспертлар охир-оқибат яқин келажакда ҳукуматлар мутлақо назорат қила олмайдиган алоқа воситалари ва мобил телефонлар тизимлари дунёни эгаллаб олишига шубҳа қилмаётир.

Кечагина телефон симлари орқали даҳмазадек компютерларнинг тармоққа уланиши Интернет дунёга келишига сабаб бўлди. 1990 йилларга келиб, инсонларнинг нигоҳи телеэкранлардан компьютерларга кўчди. 2000 йиллар бошларида компютерларга тикилган кўзлар мобил телефонлар ва смартфонларга кўчди. Бугун ҳар бир инсон тўлақонли мобил информацион марказ бўлиш имкониятига эга.

Информацион технологиялар ҳаётингизга қандай таъсир қилмоқда? Сизнингча, бу тараққиётнинг келажакда Ўзбекистон жамияти, давлатига таъсири, оқибатлари қандай бўлиши мумкин? Сиз, айтайлик, 2025 ëхуд 2035 йилнинг технологик жиҳатдан қандай бўлишини тасаввур қила оласизми?

Ozodlik Online дастурининг бугун, яъни 2 июл куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да Интернет орқали жонли эфирга чиқадиган сонида шу мавзу атрофида суҳбатлашамиз.

Википедия Интернет энциклопедиясининг ўзбек тилидаги саҳифаси фаолларидан бири, Будапешт олийгоҳларидан бирининг талабаси Нодир Отаев ҳамда Озодлик радиосининг информацион технологиялар бўйича мутахассиси Тўлқин Умаралиев дастуримиз меҳмони бўлишади.

Муҳтарам муштарий, ўз фикр-мулоҳазаларингизни, савол ва эътирозларингизни жонли эфирда, ёки дастурдан олдинроқ скайп орқали, Озодлик сайтида ёки Facebookдаги саҳифамизда қолдиришингиз мумкин. Skypeдаги манзилимиз – Ozodskype.

Ozodlik Online ўзбек тилидаги ягона интерактив мулоқот дастуридир. Биз билан боғланинг ва мавзуга оид ўз қарашларингизни билдиринг!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG