Линклар

Женевада Сурия бўйича вазирлар йиғини ўтказилади


Дамашқ раҳбари¸ мамлакатнинг уруш домига тортилганини тан олди.

Дамашқ раҳбари¸ мамлакатнинг уруш домига тортилганини тан олди.

БМТ ва Араб лигасининг Сурия бўйича махсус намояндаси Кофи Аннан шанба куни Женевада Суриядаги вазият юзасидан вазирлар даражасидаги учрашув бўлишига оид хабарларни тасдиқлади.

Сурия учун ҳаракат гуруҳининг бу учрашувдан кўзлаëтган мақсади¸ Аннанга кўра¸ олти банддан иборат тинчлик режаси¸ хусусан зўравонликларни зудлик билан тўхтатишни тўлиқ амалга ошириш йўлларини аниқлашдан иборат.

Ғарб агентликларига кўра¸ Женева йиғинига Эрон ва Саудий Арабистони расмийлари таклиф қилинмаган.

Мазкур учрашувда қатнашишини тасдиқлаган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров¸ Женевага Эрон расмийларини ҳам таклиф этишга чақирди.
XS
SM
MD
LG