Линклар

Қирғизистонда 2300 дан ортиқ диний ташкилот бор. Бу ҳақда “Қирғизистондаги диний тадқиқотлар маркази” маълум қилди.

Марказ тарқатган маълумотда айтилишича, Қирғизистонда барқарорликка таҳдид солиши мумкин бўлган ўнга яқин радикал диний секталар фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатда “Хизбут-Таҳрир” ташкилоти тақиқланганига қарамай, мазкур партия атрофига бирлашган саккизта уюшма яширин фаолият кўрсатаётгани аниқланган.

Мутахасислар Қирғизистон ҳукуматига мамлакатда юзага келган диний вазиятни илмий экспертизадан ўтказишни тавсия қилмоқда.
XS
SM
MD
LG