Линклар

Эроннинг БМТдаги элчиси Муҳаммад Хазаий Суриядаги хунрезликларда хорижликларни айблаб, вазиятга Теҳрон аралашаётганига оид хабарларни рад қилди. Хазаий шунингдек, Эрон Суриядаги бўҳронни ҳал этишда воситачилик қилишга тайёрлигини билдирди.

Эрон дипломатининг баёноти Суриядаги бўҳрон бўйича халқаро вакил Кофи Аннан шанба куни Женевада бўҳрон хусусида йиғин ўтказишни таклиф қилган пайтга тўғри келди.

Аннан Женева учрашувида БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Европа Иттифоқи ҳамда Сурия қўшнилари – Туркия, Ироқ, Қувайт ва Қатар вакиллари қатнашишини маълум қилди.

Учрашувда Эрон иштирок этиши ҳақида ҳеч нарса дейилмади.

Хазаий Эронни бу йиғинга таклиф қилмасдан, Ғарб Сурияга нисбатан “мулозаматсизлик” қилмоқда, дея таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Женева йиғини Сурия бўҳронида “ҳал этувчи нуқта” бўлишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG