Линклар

Google ширкати чоршанба куни Nexus 7 номли планшет компютерини тақдим этди. Диагонали 17,5 см бўлган планшет “Apple” ширкатининг iPad ва “Amazon”нинг Kindle Fire таблетларига рақиб сифатида тақдим этилмоқда.

Android операцион дастурида ишлайдиган плантшет компютерини йиғиш учун Google Тайваннинг Asus ширкатига буюртма берди. Янги таблет оғирлиги 340 гармм, яъни iPad планшетидан икки баробар енгилроқдир.

Қўшма Штатлар, Канада, Британия ва Австралияда июл ўрталарида сотувга чиқадиган Nexus 7 таблети нархи 199 АҚШ долларидир ва нарх жиҳатидан анча рақобатбардошдир.

Тақдимот маросими Google Сан-Франсискода ҳар йили ташкил қиладиган янги технологияларга бағишланган йиллик анжуман доирасида ўтказилди.
XS
SM
MD
LG