Линклар

Бугун Варшавада футбол бўйича Европа чемпионати ярим финалида Германия ва Италия терма жамоалари майдонга тушади. Евро-2012 ўйинларининг барчасида ғалаба қилган Германия кеийинги 17 йил ичида бирор марта италянларни ютолмаган.

Пайшанба кунги учрашув ғолиби якашанба куни Испания термаси билан Киевдаги стадионда тўқнашади.

Чоршанба куни Украинанинг Донецк шаҳрида ўтказилган ўйинда Испания жамоаси Португалия устидан 4-2 ҳисобида ғалаба қилди. Биринчи ярим финалнинг асосий ва қўшимча вақти 0-0 дурранг натижа билан якунлангач, пеналтиларда Испания жамоаси қўли устун келди.

2008 йилги чемпиоантда ғалаба қилган Испания чемпион бўлса, тарихда кетма-кетига икки марта биринчиликни қўлга киритган биринчи жамоа бўлади.
XS
SM
MD
LG