Линклар

Туркия ҳарбийлари Сурия билан чегара олдига 30 та ҳарбий машина, жумладан, ҳаво ҳужумига қарши тизимлар ва ракеталардан иборат қўшинларни жойлаштирди.

Туркия расмийлари буни 22 июн куни турк ҳарбий учқичи Сурия томонидан уриб туширилганидан кейин кўрилаётган “эҳтиёт чораси” ўлароқ изоҳламоқда.

Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия чегарасига яқинлашаётган ва таҳдид деб баҳоланган Суриянинг ҳар қандай ҳарбий техникаси ҳарбий нишон сифатида кўрилишини баён қилди.

Эрдўғон сешанба куни қилган чиқишида Анқара Сурия кучлари томонидан чегаранинг бузилишига тоқат қилмаслигини таъкидлади.

Унинг айтишича, Сурия вертолётлари кейинги пайтларда Туркия чегарасини беш марта бузга. Шунингдек, хабар қилинишича, Сурия артиллерияси Туркияга қочган қочқинларин нишонга олиш учун бир неча марта чегара ортидан ракета отган.
XS
SM
MD
LG