Линклар

Лавров: Москва Сурия бўйича режани қўллагани йўқ


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва президент Башар ал-Ассадни ҳокимиятдан воз кечишга чақирувчи Сурия бўйича ўтиш даври режасини қўллаб-қувватлаганига оид хабарларни инкор қилди.

Чоршанба куни шахси сир қолишини истаган АҚШ мулозими халқаро ҳамжамиятнинг Сурия бўйича вакили Кофи Аннан, Москва Сурияда миллий бирдамлик ҳукумати тузилишини кўзда тутувчи режани қўллаб-қувватлаганига Вшингтонни ишонтирганини маълум қилди. Аннан айни режани шанба куни Женевага тўпланаётган дунёнинг қудратли давлатлари ҳам маъқуллаганини айтган.

Бироқ Лавровнинг пайшанба куни айтишича, Москва Сурия ички ишларига “ташқи аралашувни қўллаб-қувватлагани йўқ, қўллаб-қувватламайди ҳам”. Россия ўз иттифоқчиси бўлган Ассадга нисбатан ҳокимиятдан кетиш борасидаги босимларга қарши чиқишини айтиб келади.

Сурия мухолифати Ассаднинг истеъфога кетиши аниқ қилиб кўрсатилмаган ҳар қандай сиёсий режани қабул қилмаслигини айтиб келмоқда.

Жума куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Санкт Петербургда Сергей Лавров билан Сурия бўҳронини муҳокама қилади.

Клинтон Европа мамлакатларига сафари доирасида бугун Латвияга келади. У Ригага Финляндиядан учиб келади.

Финляндияга сафари давомида Клинтон шу ҳафта охирида Женевада Сурия бўйича ўтказиладиган учрашув бўҳронни ҳал этишда “муҳим босқич” бўлишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG