Линклар

logo-print

Мурсий Эрон ахборот агентлигини судга бермоқчи


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Мисрнинг янги сайланган президенти Муҳаммад Мурсий маъмурияти Эроннинг Фарс агентлиги Мурсий билан интервьюни қалбакилаштиргани юзасидан судга мурожаат қилишини маълум қилди.

Шу ҳафта бошида Фарс агентлиги эълон қилган интервюда Мурсийнинг Миср билан Эрон ўртасида муносабатларни яхшилаш истагига оид иқтибос келтирилган эди.

Мурсий матбуот котиби Ясир Али президент Фарс агентлигига интервю бермагани ва агентлик уни “қалбакилаштиргани”ни баён қилди.

Эрон Мурсийнинг президент этиб сайлангани Яқин Шарқ ва “Исломий уйғониш” учун муҳим босқич бошланишини англатади, дея уни олқишлаган эди.

Асосан шиалардан иборат Эрон билан аҳолисининг кўпчилиги сунний бўлган Миср ўртасидаги алоқалар 1980 йилларда Миср Исроил билан тинчлик келишувини имзолаши ортидан бузилган.
XS
SM
MD
LG