Линклар

logo-print

Сурия бўҳронидан чиқиш йўллари қидирилмоқда


Сурияда зўравонликлар давом этмоқда.

Сурияда зўравонликлар давом этмоқда.

Туркия ҳарбийлари Сурия билан чегара олдига 30 та ҳарбий машина, жумладан, ҳаво ҳужумига қарши тизимлар ва ракеталардан иборат қўшинларни жойлаштирди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия чегарасига яқинлашаётган ва таҳдид деб баҳоланган Суриянинг ҳар қандай ҳарбий техникаси ҳарбий нишон сифатида кўрилишини баён қилди.

Туркия расмийлари Сурия билан чегара олдига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракеталар билан қуролланган ҳарбий техниканинг жойлаштирилишини 22 июн куни турк ҳарбий учқичи Сурия қўшинлари томонидан уриб туширилганидан кейин кўрилаётган “эҳтиёт чораси” ўлароқ изоҳламоқда.

Эрдўғон сешанба куни мамлакат парламенти олдида қилган чиқишида Анқара Сурия кучлари томонидан чегаранинг бузилишига тоқат қилмаслигини таъкидлади.

Унинг айтишича, Сурия вертолётлари кейинги пайтларда Туркия чегарасини беш марта бузга. Шунингдек, хабар қилинишича, Сурия артиллерияси Туркияга қочган қочқинларин нишонга олиш учун бир неча марта чегара ортидан ракета отган.

Шу ҳафта бошида НАТО аъзолари турк ҳарбий самолётининг уриб туширилишига оид вазиятни муҳокама қилди. Туркиянинг НАТО бўйича ҳамкорлари Сурия билан қарама-қаршиликда Анқара билан “елкама-елка” туришни ваъда қилдилар.

Айни пайтда, пайшанба куни Сурия пойтахти Дамашқ марказидаги Адлия вазирлиги биноси олдида портлаш содир бўлди. Давлат телевидениеси портлаш ортида “террорчилар” турганини идаао қилди. Президент Башар ал-Ассад ўз режимига қарши исён қилаётган кучларга нисбатан “террорчилар” атамасини ишлатиб келмоқда.

Шунингдек, Дамашқнинг чекка туманларида уч кундан бери ҳукумат қўшинлари билан мухолифат жангчилари ўртасида тўқнашувлар давом этаётгани хабар қилинмоқда.

Сурияда зўравонликлар давом этаётган пайтда халқаро ҳамжамият бўҳронни ҳал этиш учун Женевада йиғин ўтказишга тайёргарлик кўрмаоқда. БМТ ва Араб лигасининг Сурия бйўича вакили Коффи Аннан ташкил қилаётган 30 июн кунги учрашувда Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ҳамда Сурия қўшнилари – Туркия, Ироқ, Қувайт ва Қатар вакиллари қатнашади.

Чоршанба куни шахси сир қолишини истаган АҚШ мулозими дунёнинг қудратли давлатлари, жумладан, Россия Сурияда миллий бирдамлик ҳукумати тузилиши ва президент Башар ал-Ассаднинг ҳокимитятдан четлатилишини кўзда тутувчи режани қўллаб-қувватлаганини маълум қилган эди.

Бироқ пайшанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва президент Башар ал-Ассадни ҳокимиятдан воз кечишга чақирувчи режани “қўллаб-қувватлагани йўқ, қўллаб-қувватламайди ҳам”, дея баён қилди.

- Ташқи кучлари ўз хоҳиш иродасини Сурияликларга ўтказмасликлари лозим. Биринчи навбатда, улар Суриядаги барча тарафларга зўравонликларни тўхтатиш борасида таъсир ўтказишга тайёрлигини намойиш қилишлари лозим. Иккала тараф кучлари БМТ кузатувчилари назоратида Сурия шаҳарлари ва аҳоли яшайдиган бошқа жойлардан олиб чқилиши ва Сурия мухолифатининг муросасиз талабларидан воз кечишлари ҳамда Кофи Аннан режасига кўра ҳукумат билан музокара столига ўтиришлари кафолатланиши лозим. Ташқи ўйинчилар қиладиган иш шу холос. Деди Лавров.

Россия ўз иттифоқчиси бўлган Ассадга нисбатан ҳокимиятдан кетиш борасидаги босимларга қарши чиқишини айтиб келади.

Сурия мухолифати Ассаднинг истеъфога кетиши аниқ қилиб кўрсатилмаган ҳар қандай сиёсий режани қабул қилмаслигини айтиб келмоқда.

Пайшанба кунги чиқишида Лавров Женева йиғинига Суриянинг иттифоқчиси ва қўшниси Эроннинг таклиф қилинмагани хато эканини ҳам таъкидлади.

- Қўшма Штатлар Эроннинг Женева сўзлашувларида қатнашишига очиқчасига қарши чиқиб келаётганидан хабарим бор. Лекин бу қўшстандарт сиёсатининг намойишидир. Ҳозирда биз Сурияда хунрезликни тўхтатиш эҳтиёжи ҳақида гапирмоқдамиз. Эрон, шубҳасиз, минтақадаги бошқа давлатлар қатори вазиятга таъсир қилиши мумкин бўлган нуфузли давлатдир. Эроннинг Женева учрашувига чақирилмаганини хато, деб ҳисоблайман, деди Лавров.

Женева сўзлашувларига Сурия исёнчиларини қўллаб-қувватлаётган Саудия Арабистони ҳам таклиф қилинмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG