Линклар

logo-print

Қирғиз расмийси Ўзбекистон йўл қурилишига қарши эканини иддао қилмоқда


Расмий Тошкент Қирғизистон Сўх анклавини айланиб ўтувчи Пулгон-Бурганди-Боткен йўлини қураётганига норозилик билдирди.

Бу борада Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори Жениш Раззаков Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон бу борада Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси жўнатган. Бироқ Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистондан нота олинганини тасдиқлагани йўқ.

Қирғиз расмийлари тарқатган маълумотда айтилишича, Ўзбекистон томони йўл қурилаётган ҳудудда чегара чизиғи аниқланмаганини, бу ер баҳсли ҳудуд эканини ва бу жойларда Ўзбекистоннинг газ сақлагичлари мавжуд эканини иддао қилаётир.

Қирғизистон томони бунга жавобан йўл чегара ҳудудидан 15-20 километр олисликда қурилаётганини билдирган.
XS
SM
MD
LG