Линклар

Ўзбекистон Бош прокуратураси МТС ширкатига қарашли бўлган “Ўздунробита” масъулияти чекланган жамияти раҳбариятига нисбатан жиноий иш очди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтида берилган маълумотда айтилишича, “Ўздунробита” ширкатида солиқларни яшириб қолишлик юзасидан кенг қамровли схемалар ишлаб чиқилган.

“Дастлабки текширув натижасида “Ўздунробита” ширкати 150 миллиард 779 миллион сўмдан кўпроқ солиқларни тўламагани, савдо юритиш қоидалари 832 миллион сўм миқдорида бузилгани ва 15,5 миллион доллар миқдоридаги хорижий валюта яшириб қолингани аниқланди”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
XS
SM
MD
LG