Линклар

logo-print
Жумага ўтар кечаси Доғистоннинг Карамахи қишлоғида масжид имоми ва бир намозхон ўлдирилган. Бу ҳақда Доғистон Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Маълумотда айтилишича, жумага ўтар кечаси ниқоб кийган бир гуруҳ қуролли одамлар масжидга бостириб кирган. Улар имом Муҳаммадкомил Гамзатовни отиб ташлашган ва бир намозхонни ўлдиришган. Шундан сўнг масжидга ўт қўйилган.

Айни пайтда жиноятчиларни қўлга олиш юзасидан тезкор қидирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG