Линклар

Ал-Ассад Суриядаги бўҳронга хориж аралашувини рад қилди


Сурия Президенти Башар Ал-Ассад.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассад.

Сурия президенти Башар Ал-Ассад мамлакатдаги бўҳронни ҳал қилишда хорижий аралашувни рад қилди.

Эрон телевидениесига интервю берган Ал-Ассад халқини ҳимоя қилиш учун ўз ҳукуматига “террорчиларни йўқ қилиш” вазифаси топширилганини айтди.

Ал-Ассаднинг ушбу баёноти мамлакатда зўравонлик авж олаётган ҳамда Туркия учқичи Сурия ҳарбийлари томонидан уриб туширгани боис икки давлат муносабатлари кескин тус олган пайтда янгради.

30 июн куни Женева шаҳрида Сурияга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Йиғилишда Сурияда 16 ойдан бери давом этаётган зўравонликларга барҳам бериш масаласи муҳокама этилиши режаланган.

Анжуманда Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари қатнашмайди.
XS
SM
MD
LG