Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:00

Пастдарғомда икки одам яшиндан нобуд бўлди


Сўнгги ҳафталар мобайнида Пастдарғом туманида 15 яшар қиз ва 22 яшар йигит чақмоқ зарбидан нобуд бўлди. Бундай фожианинг Пастдарғомда сўнгги тўрт йил ичида биринчи бор содир бўлгани айтилмоқда.

Самарқанд вилоятининг Пасдарғом туманида сўнгги икки ҳафтада чақмоқ билан боғлиқ икки бахтсиз ҳодиса рўй берди.

Пастдарғом туман ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган ходими Озодлик мухбири билан суҳбатда Анҳор қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи 15 ёшли Нилуфар Йўлдошеванинг далада қўй боқиб юрган пайтда чақмоқ урганини билдирди:

- Бизда 21 июн куни ёмғир ёғиб¸ қаттиқ чақмоқ бўлди. Ўша куни 1997 йилда туғилган Йўлдошева Нилуфар Нормурод қизи далада қўй боқиб юрган пайти чақмоқ урган ва ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлган, деди ҳокимлик ходими.

Пастдарғом Ички ишлар бўлими навбатчиси ҳам шундай ҳодиса бўлганини тасдиқлади.

Озодлик олган хабарга кўра, Пастдарғом тумани Шакартепа қишлоғида 27 июн куни чақмоқ билан боғлиқ яна бир бахтсиз ҳодиса юз берган. Далада мобил телефонда гаплашиб кетаётган 22 ёшли йигитни ҳам чақмоқ урган. Норасмий манбалар бу йигитнинг ҳам нобуд бўлганини айтмоқда.

Бироқ ҳозирча бу хабарни тасдиқлатиш имкони бўлмади. "Анҳор" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Эргаш Эркаев Озодлик билан суҳбатда "бу воқеалардан умуман хабарим йўқ", деб айтди.

Пастдарғом тумани ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, бундай ҳодиса сўнгги тўрт йилда илк бор такрорланган.

Унинг айтишича, 2008 йилда пастдарғомлик бир аёл¸ 2000 йилда эса деҳқон йигит чақмоқ зарбидан ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG