Линклар

logo-print

Клинтон ва Лавров Сурия масаласини муҳокама қилади


Россия ТB вазири С.Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон, Вашингтон, 2012 йил 11 апрел.

Россия ТB вазири С.Лавров (ч) ва АҚШ Давлат котиби Ҳ.Клинтон, Вашингтон, 2012 йил 11 апрел.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 29 июн куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади.

Сўзлашувда Сурия бўйича Женева шаҳрида ўтказиладиган халқаро анжуманда муҳокама этилиши режаланган, аммо томонлар келиша олмаётган масалаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Шанба кунги халқаро анжуманнинг мақсади БМТ-Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннаннинг Сурия бўйича тинчлик дастурини халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватлашини намойиш қилишдан иборат.

Аннан режаси Сурия ҳукумати аъзолари ва мухолифат тарафдорларидан иборат бўлган ўтиш даври муваққат ҳукуматини тузишни ўз ичига олади.

Бироқ пайшанба куни Сергей Лавров Россия Сурия Президенти Башар Ал-Ассад истеъфога чиқиши учун унга ташқаридан босим кўрсатилишига қарши эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG