Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:29

Ассад "террорчилар"ни йўқ қилмоқчи


Сурия президенти Башар Ал-Ассад мамлакатдаги бўҳрон ташқаридан туриб ҳал этилишини инкор қилди. Эрон телевидениесига интервю берган Ал-Ассад халқни ҳимоя қилиш учун ўз ҳукуматига “террорчиларни йўқ қилиш” вазифаси топширилганини айтди.


Президент Ал-Ассаднинг баёноти мамлакатда зўравонлик авж олаётган ҳамда Туркия учқичи Сурия ҳарбийлари томонидан уриб туширгани боис икки давлат муносабатлари кескин тус олган пайтда янгради.

30 июн куни Женева шаҳрида Сурияга бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Мазкур анжуман БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан томонидан уюштирилмоқда.

Женева анжуманида БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси, Европа Иттифоқи, шунингдек, Ироқ ва Туркия вакиллари қатнашади.

Анжуманда Эрон ва Саудия Арабистони расмийлари иштирок этмайди.

Теҳрон Сурия можаросини ҳал қилишда Эронга воситачилик роли таклиф қилинмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан анжуман натижаси ҳақида Эрон ҳукуматига маълумот беришини айтди.

- Анжуман ўтказаётган гуруҳда Эроннинг бўлиши масаласи гуруҳ аъзолари томонидан муҳокама қилинди. Жаноб Кофи Аннан бу борада бир неча муҳим аъзолар билан маслаҳаталашувлар олиб борди.

Томонлар БМТ-Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннан Женевадаги муҳокамалар натижаси ҳақида Эрон ҳукуматига қисқача маълумот беришига келишиб олдилар, деди БМТ Бош котиби.

Айни пайтда, Москва Кофи Аннан таклиф қилган режа президент Башар Ал-Ассад Миллий бирлик ҳукуматига киритилмайди деб талқин қилиниши мумкинлигидан хавотир билдирди.

БМТ дипломатларига кўра, Россия Сурия Миллий бирлик ҳукуматига айрим шахсларни киритмаслик ҳақидаги матнни тушириб қолдиришни таклиф қилган.

Бироқ АҚШ, Британия ва Франция Россиянинг таклифига қарши чиққан.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 29 июн куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашади.

Музокара чоғида айни масаланинг муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG