Линклар

Истомин Уимблдоннинг учинчи босқичига чиқди


Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Д.Истомин.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Д.Истомин.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин россиялик Игор Андреевни мағлубиятга учратиб Уимблдон турнирининг учинчи босқичига йўлланма олди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Истомин ва Андреев ўртасидаги беллашув 2 соат 18 дақиқа давом этган.

Истомин ўйин давомида 14 та, Андреев эса 25 та хатога йўл қўйган.

Ўзбекистон вакилининг навбатдаги рақиби ким бўлиши колумбиялик Алехандро Фаля ва франциялик Николя Маю ўртасидаги ўйиндан кейин маълум бўлади.
XS
SM
MD
LG