Линклар

Муҳаммад Мурсий халққа мурожаат қилади


Мисрнинг исломий қарашдаги янги президенти М.Мурсий.

Мисрнинг исломий қарашдаги янги президенти М.Мурсий.

Миср тарихида исломий қарашдаги биринчи президент Муҳаммад Мурсийнинг халққа мурожаатини эшитиш учун пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдонига минглаб фуқаро йиғилди.

Жума кунги намойиш сайловда Мурсийнинг номзодини илгари сурган Мусулмон Биродарлиги исломий ҳаракати томонидан ташкиллаштирилди.

Янги президенти сифатида қасамёд қилганидан сўнг Мурсийнинг ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Ҳусни Муборак даврида Мудофаа вазири бўлган маршал Ҳусайн Тантавий бошчилигидаги армия Олий ҳарбий кенгашига қарши кураш бошлаши кутилмоқда.

Ҳозирда мамлакатни бошқараётган Олий ҳарбий кенгаш аксар ўринларни исломий қарашдаги депутатлар эгаллаган парламентни тарқатиб юбориб қонун чиқариш салоҳиятига эга бўлди.

Муҳаммад Мурсийнинг қасамёд маросими 30 июн куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG