Линклар

logo-print

28 июн куни Ўзбекистон Миллий боғида Экстремал ва тоғ туризми федерацияси томонидан ташкил қилинган "Биз соғлом ҳаëт тарзи учун!" тадбири бўлди.

Иш куни бўлишига қарамасдан миллий боғ ëшлар билан гавжум бўлди.

Бошқа давлатлар экстремаллари билан солиштирганда бизникилар¸ албатта¸ анчайин ëввош кўринади¸ аммо Тошкентда иккита байрамдан бошқа нарса йўқлигини ҳисобга олсак¸ одамлар жуда хурсанд бўлди.

Ҳамма нарса шу даражада яхши ташкил қилинган эдики¸ мен учун энг ëқимли нарса на пиво ичаëтган¸ на сигарет чекаëтган одамни кўрмаганим бўлди.

Милиционерлар пайдо бўлмагунча ҳаммаси бир маромда давом этди.

Ëшлар рақсга тушишни бошлаши билан милиционерлар томонидан қандайдир босим бошланди. Улар шаҳар ИИБнинг оммавий тадбирларни ҳимоя қилиш батальонидан.

Айтишларича¸ бу батальон 1999 йилги портлашлардан кейин ташкил қилинган. Сўнгги йилларда Тошкентда рок фестиваллар ва бошқа ëшларбоп тадбирлар деярли йўқолди.

Милиционерлар ҳозир театрларни ҳам қўриқламоқда. Бир марта Муқимий театрида гувоҳ бўлдим. Залда бешта томошабин ўтирибди¸ фоеда эса тўртта милиционер.

Европа чемпионатини катта экранларда намойиш қилишни истаган кафе ва ресторанларнинг эгаларига 2 миллион сўм тўлаш мажбуриятини юклашибди.

Қаерда каттароқ тадбир бўлса¸ ўша ерда милиция бор.

Кечаги тадбирга келадиган бўлсак¸ охир-оқибат соат 8 га яқин ëшларни тарқатиб юборишди. Менимча¸ милиционерларга ҳеч ким пул ўтказмаган бўлса керак. Кимдир айланишга чиққан¸ кимдир учун бу байрам эди¸ аммо байрам кайфияти бузилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG