Линклар

Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқиши юзасидан Москва ва Тошкент ўртасидаги музокаралар келаси ҳафтада бошланади.

Бу ҳақда 29 июн куни Россия Думасининг МДҲ бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Олег Лебедев маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон билан кўптомонлама музокаралар олиб борилади. Бу масала КХШТ, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Думада муҳокама қилинади.

Ўзбекистон 28 июн куни КХШТ котибиятига мазкур ташкилотдаги иштирокини тўхтатиш ҳақида нота юборган эди.
XS
SM
MD
LG