Линклар

Германия Ўзбекистонда 300 миллион евролик лойиҳаларни амалга оширди


Германия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги доирасида шу кунгача умумий қиймати 300 миллион евродан кўп бўлган қўшма лойиҳалар амалга оширилди.

Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчиси Волфганг Нойен Германия иқтисодининг Ўзбекистондаги кунларини очиш маросимида билдирди.

Маълумотга кўра, 2012 йилнинг биринчи чорагида Германия билан савдо айланмаси 118 миллион долларни ташкил қилган. Ўзбекистонда 123 та немис-ўзбек қўшма корхонаси ва Германия ширкатларининг 47 та ваколатхонаси фаолият кўрсатади.
XS
SM
MD
LG