Линклар

logo-print

Доминик Стросс-Кан рафиқаси билан ажрашяпти


Доминик Стросс-Кан ва Эн Синклэр, Ню Йорк, 2011 йил 1 июл.

Доминик Стросс-Кан ва Эн Синклэр, Ню Йорк, 2011 йил 1 июл.

Халқаро валюта жамғармаси собиқ раҳбари Доминик Стросс-Кан 20 йил турмуш қурган рафиқаси Эн Синклэр билан ажрашяпти.

Франциядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, бадавлат меъросхўр ва журналист Синклэр хоним қарийб бир ойча олдин Стросс-Кандан Париж марказидаги уйни “бўшатиб қўйиш”ни сўраган.

Франциядаги ҳуқуқ-тартибот органлари 63 ёшли Стросс-Канннинг фоҳишалик билан шуғулланиб келган тармоққа алоқадорлиги юзасидан текширув олиб бормоқда.

Доминик Стросс-Кан ўтган йил Ню Йоркда меҳмонхонаси ходимасини зўрлашга уринганлик айби билан ҳибсга олинган.

Бу воқеадан сўнг кўтарилган жанжал туфайли у Халқаро валюта жамғармаси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишга ва Франция президенти лавозими учун номзодини қўйишдан воз кечишга мажбур бўлганди.

Сросс-Кан ва рафиқаси оилавий ишларига аралашганлик учун Франциядаги нашрни судга бермоқчи эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG