Линклар

Чех Республикаси пойтахти Прага шаҳридаги “Corinthia” меҳмонхонасида Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг (ЎХҲ) иккинчи қурилтойи давом этмоқда.

Ўзбекистон халқ ҳаракати муассислар мажлиси аъзоси Номоз Нормўминнинг Озодликка айтишича, 29 июн куни бошланган икки кунлик қурилтойнинг биринчи кунида учта масала муҳокама қилинган.

Дастлаб Ҳаракат раиси Муҳаммад Солиҳ ташкилотнинг ўтган бир йил давомида олиб борган фаолияти ҳақида ҳисобот берган.

Ташкилот низоми ва дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбариятини қайтадан сайлаш масаласи кўрилган. Номоз Нормўминга кўра, қурултойда иштирок этаётган делегатлар Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистон халқ ҳаракати раиси этиб қайта сайлаган.

ЎХХ ўтган йил май ойида Германия пойтахти Берлинда ўтган 1-қурултойда таъсис этилган.
XS
SM
MD
LG