Линклар

logo-print
Хитой расмийларига кўра, Шинжой Уйғур Мухториятида рўй берган 6,6 магнитудаги зилзила оқибатида 24 одам тан жароҳати олган.

Ер силкиниши шанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 05:00да содир бўлган.

Зилзила пайтида одамлар уйларидан ташқарига қочиб чиққан.

Минтақада, жумладан, Шинжон пойтахти Урумчи шаҳрида электр таъминотида узилиш бўлган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, табиий офат натижасида ер кўчиши содир бўлган, катта автомобил йўлларига шикаст етган.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари зилзиладан энг кўп зарар етган минтақаларда қутқариш ишлари олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG