Линклар

Суриядаги тўқнашувларда 16 одам ҳалок бўлди


Дамашқ ш., марказидаги "Адолат Саройи" ёнаётган пайт, 2012 йил 28 июн.

Дамашқ ш., марказидаги "Адолат Саройи" ёнаётган пайт, 2012 йил 28 июн.

Сурия бўйлаб 30 июн куни рўй берган зўравонликларда камида 16 одам нобуд бўлди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган суриялик инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, одамлар Сурия ҳукумати қўшинлари ва мухолифатдаги Озод Сурия Армияси жангчилари ўртасида содир бўлган отишмалар пайтида ўлган.

Сурия шарқида жойлашган Дейр Ал-Зор шаҳридаги фаоллар шаҳар ўққа тутилаётганини Интернет орқали жонли тарзда кўрсатди.

Ҳуқуқ фаоллари Ҳомс, Идлиб ва пойтахт Дамашқ ташқарисидаги ҳудудлар ҳам ўққа тутилганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG