Линклар

Мурсий Миср президенти сифатида қасамёд қилди


Мисрнинг янги президенти М.Мурсий.

Мисрнинг янги президенти М.Мурсий.

Бир пайтлар Мисрда фаолияти таъқиқланган Мусулмон Биродарлиги исломий ҳаракатининг аъзоси Муҳаммад Мурсий 30 июн куни мамлакат янги президенти сифатида қасамёд қилди.

Тантанали маросим Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги Олий конституциявий судда ўтказилди.

Мисрда 60 йил олдин монархия ағдарилганидан бери Муҳаммад Мурсий мамлакатга бешинчи президент бўлди.

Айни пайтда, Мурсий Араб дунёсида илк бор ўтказилган эркин сайлов натижасида Мисрнинг исломий қарашдаги биринчи президентидир.
XS
SM
MD
LG