Линклар

logo-print

Кофи Аннан етакчи давлатларни огоҳлантирди


БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили К.Аннан.

БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили К.Аннан.

БМТ-Араб Лигасининг Сурия бўйича махсус вакили Кофи Аннан дунё лидерларини агар Сурияда 16 ойдан бери давом этаётган можарони тўхтатиш хусусида келишувга эришилмаса, янада кўп сурияликлар ўлими учун масъул бўлишларидан огоҳлантирди.

Сурия бўҳрони бўйича Женевада ўтказилаётган халқаро анжуманда сўзлаган Аннан етакчи давлатлар бўҳрондан чиқиш йўлларини топа олмаса, тарих “кескин” ҳукм чиқаришини урғулади.

Анжуман бир томонда Ғарб давлатлари бошқа томонда Россия ва Хитой ўртасидаги келишмовчилик билан бошланди.

Ғарб давлатлари Сурия Президенти Башар Ал-Ассад ҳокимиятни мухолифат тарафдорларидан тузилган муваққат ҳукуматга топишириш режасини тақдим қилган.

Бироқ Ал-Ассаднинг асосий иттифоқчиси бўлган Россия ўтиш даври режаси хорижий давлатлар томонидан суқиштирилмаслиги кераклигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG