Линклар

logo-print
Европа Футбол ассоциациялари уюшмаси (УЕФА) президенти Мишел Платини Европа чемпионатига мезбонлик қилган Полша ва Украина расмийларининг ташкилотчилик фаолиятига юксак баҳо берди.

Кеча Киевда сўзлаган Платини собиқ социалистик ўлкаларда илк бора ўтказилган Европа чемпионати бу мамлакатларда “муҳим из” қолдиражагини билдирди.

Уч ҳафта давом этган футбол мусобақаси, 12 июн куни Варшавада россиялик ва полшалик ишқибозлар ўртасида юзага келган тўқнашувни ҳисобга олмаганда, жиддий кўнгилсизликларсиз ўтказилди.

Бугун оқшом Украина пойтахтида чемпионатнинг финал ўйини ўтказилади. Унда Испания ва Италия терма жамоалари учрашади.
XS
SM
MD
LG