Линклар

Кеча Қоҳирада Муҳаммад Мурсий Миср президенти сифатида қасамёдга келтирилди.

Ўтган йил февралида Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилгандан буён мамлакатни бошқариб келаётган Олий ҳарбий кенгаш 30 июн куни ҳокимиятни расман янги сайланган президентга топширди.

Инаугурация маросимидан сўнг янги президент Қоҳирадаги университетида маъруза қилди. Мусулмон Биродарлиги ҳаракати вакили бўлган Муҳаммад Мурсий Миср ўзининг халқаро мажбуриятларига содиқ қолажагини билдирди. У Исроил билан 1979 йилда эришилган тинчлик шартномасига риоя қилинишини, айни пайтда унинг ҳукумати фаластинликларга ёрдам беришини қайд этди.

Президент Мурсий Сурияда қон тўкилиши тўхтатилишига ҳам чақирди.
XS
SM
MD
LG