Линклар

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан берилган лицензия битими талабларини бажармаганликда айбланиб, жорий йилнинг 26 апрел куни лицензиясидан маҳрум қилинган хонанда Ботир Қодировнинг қўшиқлари яна Ўзбекистондаги FM радиоларида янграй бошлади. Бу хонанда ўз лицензиясини қайтариб олганини англатади.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Ботир Қодировнинг лицензияси вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Куни кеча эса ўзбек санъатига дохил янгиликларни ёритиб борувчи sayyod.uz сайти хонанда лицензиясини қайтариб олгани ҳақида ёзди. Айни пайтда Ботир Қодировнинг лицензияси қайтариб берилгани тўғрисида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси расмий сайтида бирор-бир маълумот келтирилмаган.
XS
SM
MD
LG