Линклар

Етакчи давлатлар Сурия бўҳрони бўйича "йўл харитаси" хусусида келишиб олди


Сурия бўйича БМТ-Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннан.

Сурия бўйича БМТ-Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннан.

Дунёнинг етакчи давлатлари ва Сурияга қўшни давлатлар 16 ойдан бери давом этаётган қон тўкилишини тўхтатиш ҳақидаги “йўл харитаси” борасида келишувга эришди.

Аммо бу жараёнда Сурия Президенти Башар Ал-Ассад қандай рол ўйнаши масаласи очиқ қолмоқда.

Сурия бўҳрони хусусида Женева шаҳрида уюштирилган халқаро анжуман тугаганидан кейин сўзлаган Сурия бўйича БМТ-Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннан сурияликлар “қўли қонга ботган” одамларни танлашига шубҳа билдирди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ал-Ассаднинг президентлигига саноқли кунлар қолганини урғулади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Сурияни ким бошқаришини БМТ эмас балки, сурияликлар ҳал қилади, дея баёнот берди.

Хитой Ташқи ишлар вазири Янг Жиечи барча томонни “ҳеч бир шартсиз” зўравонликни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG