Линклар

logo-print

Афғонистонда аёллар ва болалар ҳужум қурбони бўлди


Толиблар тарафдори бўлган жанггарилар.

Толиблар тарафдори бўлган жанггарилар.

Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида тинч аҳолидан беш киши нобуд бўлди.

Вилоят полицияси бошлиғи майор Муҳаммад Ҳуссайнга кўра, портлаш якшанба куни одамлар билан тўла автобус вилоят маркази Ғазни шаҳри яқинида кетаётган пайтда рўй берган.

Полиция бошлиғи портлаш оқибатида 11 йўловчи яраланган, ўлганлар орасида аёллар ва болалар борлигини айтди.

Автобус пойтахт Кобулдан Қандаҳор шаҳрига кетаётган пайтда ҳужумга учраган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.

Бироқ расмийлар портлаш учун толибларни назарда тутиб “Афғонистон душманлари”ни айблади.
XS
SM
MD
LG