Линклар

ЕИнинг Эронга қарши нефт эмбаргоси кучга кирди


Эроннинг Ҳарж оролидаги нефт ҳавзаси.

Эроннинг Ҳарж оролидаги нефт ҳавзаси.

Европа Иттифоқининг Эрон нефтига жорий қилган нефт эмбаргоси 1 июлдан бошлаб кучга кирди.

Иқтисодчилар эмбарго натижасида Эроннинг нефтдан олаётган даромади ярмига қисқаради деган фикрда.

Жорий йил январ ойида жорий қилинган эмбарго ЕИга аъзо бўлган давлатларга Эрондан нефт-кимё махсулотлари ва нефт импорт қилишни, шунингдек, нефт ташувчи кемаларни суғурта қилишни таъқиқлайди.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотига кўра, жорий йил бошидан бери Эроннинг нефт экспорти ҳажми 40 фоизга камайган.

Якшанба куни Эрон Марказий банки раиси Эрон “пассив” бўлиб қолмаслигини ва мамлакатга керак бўлган маҳсулотларни импорт қилиш учун валюта заҳираси етарли эканини айтди.
XS
SM
MD
LG