Линклар

Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси бўлди


Нурдинжон Исмоилов.

Нурдинжон Исмоилов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон президентининг парламент масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Бу ҳақда 12news.uz Интернет нашри хабар қилди.

Исмоилов шу пайтгача Ўзбекистон Олий мажлисининг Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси лавозимида ишлаб келган.

1959 йилда Наманган вилоятида туғилган Нурдинжон Мўйдинхонович Исмоилов 1974 йилда Тошкент давлат университетини тугатган.

Юридик фанлар номзоди илмий унвонига эга бўлган Исмоилов Ўзбекистон Халқ-демократик партияси аъзосидир.
XS
SM
MD
LG