Линклар

Халқаро фазо станциясида 193 кундавомида фаолият олиб борган халқаро экипаж Ерга қайтди.

Бортида россиялик космонавт Олег Кононенко, ҳолландиялик астронавт Андре Кюперс ва АҚШ Фазо тадқиқотлар маркази - НАСАнинг астронавти Дон Петтит бўлган Союз TMA-03M капсуласи 1 июл куни Қозоғистон жанубидаги чўл ҳудудига қўнди.

Халқаро фазо станциясида қолган россиялик космонавтлар Геннадий Падалка, Сергей Ревин ва америкалик астронавт Жозеф Акабанинг уч ойдан кейин Ерга қайтиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG