Линклар

logo-print

Ўзбекистон МДҲ билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттиради


МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг Душанбе шаҳридаги йиғилиши, 2009 йил, 10 ноябр.

МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг Душанбе шаҳридаги йиғилиши, 2009 йил, 10 ноябр.

Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги (КХШТ) фаолиятини тўхтатганига қарамай, МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг 5 июл куни Россиянинг Калининград шаҳрида бўладиган йиғилишида қатнашади.

МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг матбуот котиби Михаил Севастяновга асосланиб ахборот агентликларининг хабари беришича, кенгашининг 62-йиғилишида Ўзбекистон делегациясига Мудофаа вазирининг халқаро алоқалар бўйича ўринбосари генерал-майор Рустам Ниёзов бошчилик қилади.

МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашига Ўзбекистондан ташқари Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Украина аъзо.
XS
SM
MD
LG