Линклар

АҚШнинг одамсиз парвоз қиладиган учқичи Покистоннинг шимоли-ғарбий минтақасидаги жанггариларга тегишли жойни бомбардимон қилгани натижасида жанггари эканликда гумон қилинган олти шахс ўлди.

Покистон хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, ҳужум якшанба куни Шимолий Вазиристон вилоятининг Мираншох шаҳридан 50 километр жануби-ғарбда жойлашган Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда амалга оширилган.

АҚШ ҳарбийлари сешанба куни уюштирган шу каби ҳужум натижасида беш жанггари ўлган эди.
XS
SM
MD
LG