Линклар

Иссиқ об-ҳаводан кейин АҚШнинг шарқий минтақаларида рўй берган жала ва бўронлар оқибатида 13 киши нобуд бўлди.

Айни пайтда Индиана, Ню Жерси ва қўшни штаталардаги уч миллион уйни электр билан таъминлашда узилишлар кузатилди.

Виржиния, ғарбий Виржиния, Огайо ва пойтахт Вашингтонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

АҚШ Президенти Барак Обама тўртта штат раҳбарларини табиий офат оқибатини тугатиш ишларини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Обама нобуд бўлган одамлар яқинларига таъзия изҳор қилди.

Синотиклар Огайо, Мэриленд ва Виржиния шататларида яна бўронлар бўлишини башорат қилди.
XS
SM
MD
LG