Линклар

Исроил раҳбарлари Мисрнинг янги президентини табриклади


Мисрнинг янги президенти Муҳаммад Мурсий.

Мисрнинг янги президенти Муҳаммад Мурсий.

Исроил президенти ва бош вазири Мисрнинг янги президенти Муҳаммад Мурсийга сайловда ғолиб чиққани муносабати билан табрик мактублари йўллади.

Шимон Перес ва Бенямин Нетаняҳу Муҳаммад Мурсийга икки давлат ўртасида тинчлик давом этиши ва эришилган келишувларга риоя қилиш муҳимлиги урғуланган.

Бу Мисрда президент сайлови ўтказилганидан бери Перес ва Нетаняҳунинг Муҳаммад Мурсий билан биринчи мулоқотидир.

Исроил расмийлари ўтган йил февралида Миср Президенти Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ўзаро муносабатлар келажаги борасида ташвиш билдириб келмоқда.

Мусулмон Биродарлиги исломий ҳаракати номзодининг президент сайловида ғолиб чиққани бу хавотирни кучайтирди.

Мурсий 30 июн куни президент вазифасини бажаришга киришди.

Ундан олдин Мурсий Исроил билан 1979 йилда эришилган тинчлик шартномасига риоя қилиши, айни пайтда, фаластинликларга ёрдам беришини айтган.
XS
SM
MD
LG